Тест режимида

Ҳодисалар

Ижтимоий тармоқда тарқалган, Юнусобод туманида содир бўлган ЙТҲ юзасидан маълумот

Дастлабки маълумотларга кўра, 2022 йил 25 март куни соат 16:15 ларда, Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани, Аҳмад Дониш кўчасида, автомобиль кўприги устида, оралиқ масофани сақламаслик оқибатида ҳайдовчилар:
1) 1995 йилда туғилган А.Э. бошқарувидаги "Nexia-2" русумли;
2) 1970 йилда туғилган А.И. бошқарувидаги "Captiva" русумли;
3) 1998 йилда туғилган И.Р. бошқарувидаги "Ваз-11184" русумли;
4) 1958 йилда туғилган О.И. бошқарувидаги "Nexia-3" русумли;
5) 1990 йилда туғилган А.К. бошқарувидаги "Spark" русумли автомобиллар олдинма-кетин тўқнашган.

ЙТҲ натижасида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ.

Ушбу ЙТҲ юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЖХХ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилмоқда.

Барча ҳайдовчилардан қоидаларга риоя қилган ҳолда, оралиқ масофани сақлаб ҳаракатланишларини сўраймиз.