Ижтимоий тармоқда тарқалган, Шаҳрихон туманида содир бўлган ЙТҲ юзасидан маълумот
2022 йил 4 апрель куни соат 12:10 ларда Андижон вилояти, Шаҳрихон тумани ҳудудидан ўтувчи 4P-138 автомобиль йўлининг 6-километрида ҳайдовчи, 1964 йилда туғилган Н.Б. бошқарувидаги "Газ-5204" русумли юк автомобили ҳамда ҳайдовчи, 1991 йилда туғилган М.Н. бошқарувидаги "Damas" русумли автомобиль иштирокида тўқнашув содир бўлган.
Ҳодиса натижасида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ.
Мазкур ЙТҲ юзасидан Шаҳрихон тумани ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Барча ҳайдовчилардан белгиланган қоидаларга амал қилишларини сўраймиз.