Ижтимоий тармоқда тарқалган, Пастдарғом туманида содир бўлган ЙТҲ юзасидан маълумот
Дастлабки маълумотларга кўра, 2022 йил 25 март куни соат 14:30 ларда, Пастдарғом тумани, Пахтакор МФЙ ҳудудидан ўтган "Самарқанд-Каттақўрғон" автомобиль йўлида ҳайдовчи Ф.Е. бошқарувида бўлган "Nexia-3" русумли ҳамда ҳайдовчи А.Х. бошқарувида бўлган "Nexia-2" русумли автомобиллар иштирокида тўқнашув содир бўлган. Тўқнашув оқибатида "Nexia-2" русумли автомобилда ёнғин юзага келган. Ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этилган.
Ҳайдовчиларга биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган.
Ҳозирда ушбу ЙТҲ юзасидан туман ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилмоқда.
Барча ҳайдовчилардан қоидаларга риоя қилиб, эҳтиёткорлик билан ҳаракатланишларини сўраймиз.