Ижтимоий тармоқда тарқалган, Қамаши туманида содир бўлган ЙТҲ юзасидан маълумот
Дастлабки маълумотларга кўра, 2022 йил 26 май куни соат 13:25 ларда, Қашқадарё вилояти, Қамаши тумани ҳудудидан ўтган "Қарши-Чем-Чироқчи-Шаҳрисабз" автомобиль йўлининг 57-километрида ҳайдовчилар:
1) С.А. бошқарувида бўлган "Nexia" русумли;
2) Х.Э. бошқарувида бўлган "Lacetti" русумли;
3) Ф.Ю. бошқарувида бўйлган "Spark" русумли автомобиллар иштирокида тўқнашув содир бўлган.
ЙТҲ натижасида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ. Автомобилларга техник шикаст етган.
Мазкур ЙТҲ юзасидан Қамаши тумани ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилмоқда.
Барча ҳайдовчилардан йўлларда эҳтиёткор бўлиб, қоидаларга риоя қилган ҳолда ҳаракатланишларини сўраймиз.