Ижтимоий тармоқларда “Перевалда дахшатли авария” сарлавҳаси остида тарқалган хабар юзасидан маълумот
Жорий йилнинг 28 апрел куни соат 11:35 ларда “Қамчиқ” довони ҳудудидан ўтувчи А-373 “Тошкент-Ўш” автомобиль йўли “Тошкент-Водий” йўналишининг 157-километрида ҳаракатланиб келаётган “Isuzu” русумли транспорт воситаси ҳайдовчиси тормоз тизимида носозлик келиб чиққанлиги сабабли бошқарувни йўқотиб, йўлни иккига ажратиб турувчи темир тўсиққа урилиши оқибатида йўл транспорт ҳоситаси содир этган.
Ҳодиса натижасижа “Isuzu” ҳайдовчиси қўл соҳаларидаги шилиниш жароҳати билан Поп тумани тиббиёт бирлашмасига мурожаат қилган.
Барча ҳайдовчилардан довон ҳудудида ҳаракатланганда тезлик меъёрларига қатъий риоя қилишларини сўраймиз.