Тест режимида

Ҳодисалар

Ижтимоий тармоқда тарқалган, юк автомобили билан боғлиқ кўнгилсиз ҳодиса юзасидан маълумот

Бугун, 2022 йил 30 март куни соат 15:00 ларда, Тошкент шаҳар, Миробод тумани, КХАЙ кўчасида, ҳайдовчи, 1964 йилда туғилган Х.Ж. "SHACMAN" русумли юк автомобилига уланган "CSQ-9401" русумли ярим тиркамага "контейнер" ортиб "Шимолий вокзал" яқинидаги туннелдан ҳаракатланиб ўтаётган вақтда баландликни инобатга олмаганлиги сабабли ортилган "контейнер" туннелнинг тепа қисмига тегиб қолган.

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ва йўлга масъул идора ходимлари томонидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилган.

Барча ҳайдовчилардан юк ортиш ва ташишда қоидаларга риоя қилишни сўраймиз.