Тест режимида

Ҳодисалар

Ижтимоий тармоқда тарқалган, пойтахтда "Газель" юк автомобили ёниб кетганлиги бўйича маълумот

2023 йил 28 январь куни соат 06:44 да Тошкент шаҳар, Учтепа тумани, "Ниҳол" МФЙ, ТХАЙ ва Сакоки кўчалари кесишмасида ҳаракатланган "ГАЗ-А65Р3360" русумли юк автомобилда ёнғин юзага келганлиги тўғрисида шаҳар ФВБга хабар келиб тушган.

Ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этилган.

Ҳодиса натижасида транспорт воситаси зарарланган, тан жароҳати олган фуқаролар йўқ.

Мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.