Тест режимида

Ҳодисалар

Ижтимоий тармоқда тарқалган, Оқолтин туманида содир бўлган ЙТҲ юзасидан маълумот

Бугун, 2022 йил 18 апрель куни соат 07:35 ларда Сирдарё вилояти, Оқолтин тумани, Сардоба шаҳри ҳудудидан ўтувчи А-373 автомобиль йўлининг 4-километрида "Cobalt" русумли ҳамда "Isuzu" русумли юк атвомобили иштирокида тўқнашув содир бўлган ва "Cobalt" автомобилида ёнғин юзага келаган.

Ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этилган. Ҳодиса натижасида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ.

Ушбу ҳодиса юзасидан Оқолтин тумани ФВБ ҳамда ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.