Ижтимоий тармоқда тарқалган, Муборак туманида содир бўлган ЙТҲ юзасидан маълумот
2022 йил 26 октябрь куни соат 10:50 ларда Қашқадарё вилояти, Муборак тумани ҳудудидан ўтувчи А-380 “Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнеу” автомобиль йўлининг 108-километрида ҳайдовчи, 1999 йилда туғилган Д.Т. бошқарувидаги "Lacetti" ҳамда ҳайдовчи, 1994 йилда туғилган Т.Т. бошқарувидаги яна бир "Lacetti" русумли автомобиллар иштирокида тўқнашув содир бўлган. Тўқнашув натижасида автомобилларнинг бирида ёнғин юзага келган.
Ҳодиса натижасида икки нафар йўловчи шифохонага ётқизилган.
Мазкур ЙТҲ юзасидан Муборак тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан терговолди суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Барча ҳайдовчилардан белгиланган қоидаларга амал қилишларини сўраймиз.