Ижтиомий тармоқда тарқалган, Бухоро вилоятида содир бўлган бахтсиз ҳодиса юзасидан маълумот
2022 йил 12 апрель куни соат 11:10 ларда Бухоро шаҳар, Т.Фароғий кўчасида жойлашган Олимпия захиралари колледжининг орқа томонидаги 84/1-уй олдида ҳайдовчи, 1957 йилда туғилган Н.Ш. "SHACMAN" русумли юк автомобилида ортга ҳаракатланаётган вақтда, эътиборсизлиги сабаб пиёда, 1984 йилда туғилган Н.Ю ва унинг вояга етмаган жияни, 2020 йилда туғилган А.С.ларни уриб юборган.
Автомобиль ҳаракатланиши учун мўлжалланмаган ҳудудда содир бўлган ушбу бахтсиз ҳодиса натижасида, пиёда Н.Ю. ва унинг жияни воқеа жойида вафот этган.
Ҳодиса юзасидан Бухоро вилояти ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан дастлабки терговолди суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Барча ҳайдовчилардан эҳтиёткор бўлишларини сўраймиз.