Тест режимида

Ҳодисалар

Икки “Спарк” тўқнашуви юзасидан

Жорий йилнинг 13 май куни соат 08:20 ларда Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани, Янги шаҳар ва Янги Юнусобод кўчалари кесишган чорраҳада ҳайдовчи 1986 й.т. Ф.Ф. “Спарк” русумли транспорт воситасини бошқараётиб, ҳайдовчи 1993 й.т. С.Х. бошқарувида бўлган “Спарк” русумли транспорт воситаси билан тўқнашув содир этган.

Тўқнашув натижасида тан жароҳати олганлар йўқ.

Мазкур тўқнашув юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Барча йўл ҳаракати иштирокчиларидан йўлларда ҳаракатланганда йўл ҳаракати қоидаларига амал қилишларини сўраб қоламиз.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати