Ғилдираги чиқиб кетган «Москвич» ариққа ағдарилди. Қурбонлар бор
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаментининг берган хабарига кўра, жорий йилнинг 10 август куни соат тахминан 15:30 ларда фуқаро У.Б., ишончнома асосида бошқарувида бўлган «Москвич» русумли автомашинани Ғиждувон тумани “Соҳибиён” МФЙ ҳудудидан ўтувчи ички йўл яъни Соҳибиён қишлоғидан Шўрча қишлоғи томонга бошқариб кетаётганида, автомашинанинг олд томон ғилдираги чиқиб кетиши оқибатида, бошқарувни йўқотиб, ҳаракат йўналиши бўйича йўлнинг чап томонидаги ариққа ағдарилиб кетган.
Натижада, автомашина йўловчилари 50 ёшли А.И. ва 44 ёшли Ғ.Р.лар ҳодиса содир бўлган жойда вафот этганлар.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Ғиждувон тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Барча ҳайдовчилардан бошқарувидаги транспорт воситасининг техник созлигига эътиборли бўлишларини, носоз транспорт воситаларини бошқармасликларини сўраб қоламиз.