"ISUZU" уриб кетган пиёда шифохонада вафот этди
Жорий йилнинг 26 апрель куни соат 15:45 ларда Наманган вилояти, Наманган шаҳар 4Р 112 “Фарғона халқа йўли” автомобиль йўлининг 78-км.да, ҳайдовчи 1959 й.т. Н.Ғ. "ISUZU" русумли юк транспорт воситасини бошқариб кетаётиб, йўлни кесиб ўтаётган пиёдани уриб юбориб, ЙТҲ содир этган.
Натижада, пиёда 2000 й.т. А.Ш. оғир тан жароҳати олиб шифохонада вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Наманган шаҳар ИИО ФМБ ТБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ҳурматли йўл ҳаракати иштирокчилари карантин вақтида заруратсиз кўчага чиқмаслигингизни, зарурат билан чиққан вақтингизда ҳам “Йўл ҳаракати қоидалари”га амал қилишингизни сўраб қоламиз.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати