“Isuzu” ва “Kamaz” тўқнашуви юзасидан маълумот
Жорий йилнинг 9 июнь куни соат 14:00 ларда, Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Тансиқбоев кўчаси бўйлаб ТХАЙ кўчаси томондан Бешқўрғон кўчаси томонга ҳайдовчи К.Н. 18-автосаройга тегишли бўлган “Isuzu” русумли 31-йўналишдаги автобусни бошқариб кетаётиб, Қорақамиш 2/4 мавзеси, “Тансиқбоев” бекати қаршисида бир йўналишда, ўзидан олдинда ҳаракатланаётган ҳайдовчи М.С. бошқарувида бўлган “Kamaz” русумли юк транспорт воситасининг орқа томонига урилиб ЙТҲ содир этган.
Натижада, “Isuzu” автобуси ҳайдовчиси К.Н. ва унинг билет тарқатувчиси фуқаро А.Ф. тан жароҳати олиб шифохонага мурожаат қилган.
Мазкур ЙТҲ юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Барча ҳайдовчилардан йўлларда ҳаракатланганда йўл ҳаракати қоидаларига амал қилишларини, ўзи ва ўзгалар ҳаётини хавф остига қўймасликларини сўраб қоламиз.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати