Тест режимида

Ҳодисалар

“Исузу” ва “Нексия” тўқнашуви натижасида...

Жорий йилнинг 18 февраль куни соат 06:40 ларда Самарқанд вилояти, Булунғур туманида ҳайдовчи О.И. бошқарувида бўлган “Исузу” русумли автобус ҳамда ушбу йўналишда қарама-қарши томондан ҳаракатланиб келаган ҳайдовчи Ф.Қ. бошқарувида бўлган “Нексия” русумли транспорт воситалари иштирокида тўқнашув содир бўлган.

Натижада, “Нексия” русумли транспорт воситаси ҳайдовчиси Ф.Қ. ва ушбу автомашина йўловчиси Ф.Х.лар воқеа жойида вафот этишган.

Йўловчилар Д.Х. ва Н.Р.лар тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.

Ҳурматли йўл ҳаракати иштирокчилари йўлларда ҳаракатланганда йўл ҳаракати қоидаларига амал қилишингизни, транспорт воситасини об-ҳаво шароитини ҳисобга олган ҳолда бошқаришингизни сўраб қоламиз.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати