Ижтимоий тармоқда “Андижон шаҳар, Пушкин кўчасида Ласеттининг оёғи осмонда бўлиб қолибди” сарлавҳаси остида тарқалган видео лавҳа юзасидан маълумот
Жорий йилнинг 19 август куни соат 21:00 ларда, Андижон вилояти, Андижон шахар, А.Фитрат кўчасида 1981 йилда туғилган ҳайдовчи Х.Д. “Ласетти” русумли автомобилда ҳаракатланаётиб, ЙҲҚнинг 118-банди талабларини бузиб, шлагбаум ёпиқ турган ҳолда темир йўл кесишмасига кириб тўсувчи қурилмага тўқнашган.
Тўқнашув натижасида тан жароҳати олганлар йўқ.
Мазкур ҳолат юзасидан Андижон шаҳар ИИО ФМБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Барча ҳайдовчилардан темир йўл кесишмалари орқали ҳаракатланиш қоидаларига риоя қилишларини сўраб қоламиз.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати