Ижтимоий тармоқда “Андижонда 3 та автомашина иштирокида ЙТҲ содир бўлди” сарлавҳаси остида тарқалган видео лавҳа юзасидан маълумот
Жорий йилнинг 24 июнь куни соат 14:00 ларда, Андижон вилояти, Хўжаобод тумани, “Навоий” МФЙ ҳудудидан ўтувчи А-373 “Тошкент-Ўш” автомобиль йўлининг 453 км.да ҳайдовчи 1960 й.т. Р.И. “Кобальт” русумли транспорт воситасида чапга бурилаётган вақтида қаршисидан ҳаракатланиб келаётган ҳайдовчи 1991 й.т. А.У. бошқарувидаги “Нексия” русумли транспорт воситаси билан тўқнашган. Тўқнашувдан сўнг, “Нексия” автомобили ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб йўл четида тўхтаб турган, ҳайдовчи 1997 й.т. Ф.Х. бошқарувидаги “Орландо” русумли транспорт воситасига урилган.
Натижада, “Кобальт” русумли транспорт воситаси ҳайдовчиси Р.И. тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Хўжаобод тумани ИИБ ТБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Барча ҳайдовчилардан йўлларда ҳаракатланганда йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилишларини, ўзи ва ўзгалар ҳаётини хавф остига қўймасликларини сўраб қоламиз.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати