Ижтимоий тармоқда “Қарама-қарши ҳаракатланган “Cobalt” ҳайдовчиси ЙТҲ содир этди” сарлавҳаси остида тарқалган видео лавҳа юзасидан маълумот
Жорий йилнинг 11 июль куни соат 19:15 ларда, Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек тумани, БИЙ кўчасида жойлашган “Салом” чойхонаси қаршисида, ҳайдовчи 1984 йилда туғилган Р.У. “Cobalt” русумли транспорт воситасида йўл ҳаракати қоидаларини қўпол равишда бузган ҳолда ҳаракатланиши натижасида ҳайдовчи 1993 йилда туғилган С.С. бошқарувидаги “Tracker” русумли транспорт воситаси билан тўқнашув содир этган.
Натижада, “Cobalt” русумли транспорт воситаси ҳайдовчиси 36 ёшли Р.У. ва “Tracker” русумли транспорт воситаси ҳайдовчиси 27 ёшли С.С. ҳамда ушбу автомашина йўловчилари 61 ёшли Л.С., 9 ёшли М.З.лар тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.
Мазкур ЙТҲ юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙТҲ ТБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Барча йўл ҳаракати қатнашчиларидан белгиланган қоидаларга амал қилишларини, ўзи ва ўзгалар саломатлигини хавф остига қўймасликларини сўраб қоламиз.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати