Тест режимида

Ҳодисалар

Ижтимоий тармоқда "Асакада 3 та автомобиль тўқнашди" сарлавҳаси остида тарқалган видео лавҳа юзасидан маълумот

Жорий йилнинг 2 март куни ижтимоий тармоқда "Асакада 3 та автомобиль тўқнашди" сарлавҳаси остидаги видео лавҳа тарқалди. 

Жорий йилнинг 28 февраль куни соат 06:30ларда, Андижон вилояти, Асака тумани, Дастурхончи МФЙ ҳудудидан ўтган А-373 автомобиль йўлининг 421-километрида "Нексия" ҳамда икки "Дамас" русумли транспорт воситалари иштирокида тўқнашув содир бўлган.

Тўқнашув натижасида тан жароҳати олганлар йўқ. Автомобиллар техник шикастланган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Асака тумани ИИБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилиб, тўқнашув сабабларига аниқлик киритилмоқда. 

Барча ҳайдовчилардан белгиланган қоидаларга, тезлик меъёрига, йўл белгилари ва чизиқлари талабларига риоя қилишларини сўраймиз.

 Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати