Тест режимида

Ҳодисалар

Ижтимоий тармоқда “Автоҳалокат: Бекобод цемент заводи рўпарасида “Нексия” машинаси цементовоз тагига кириб кетди” сарлавҳаси остида тарқатилган видео лавҳа юзасидан маълумот

Жорий йилнинг 8 июнь куни ижтимоий тармоқда “Автоҳалокат: Бекобод цемент заводи рўпарасида “Нексия” машинаси цементовоз тагига кириб кетди” сарлавҳаси остида видео лавҳа тарқатилди.

Видео лавҳа Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан ўрганилганда, жорий йилнинг 05 июнь куни соат 11:00 ларда Тошкент вилояти, Бекобод шаҳрининг “Меъмор” кўчасидан ҳаракатланиб кетаётган “HOWO”  русумли юк транспорт воситаси йўналишини ўзгартириб ортга бурилаётган вақтида шу йўналишда келаётган “Нексия” русумли транспорт воситаси келиб тўқнашган.

Тўқнашув натижасида тан жароҳати олганлар йўқ.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Барча ҳайдовчилардан йўлларда ҳаракатланганда йўл ҳаракати қоидаларига амал қилишларини, ўзи ва ўзгалар ҳаётини хавф остига қўймасликларини сўраб қоламиз.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати