Ижтимоий тармоқда “Боғишамол йўлида "Нексия 3" ва 2 та "Спарк" иштирокида ЙТҲ содир бўлди” сарлавҳаси остида тарқалган видео лавҳа юзасидан маълумот
Жорий йилнинг 23 июль куни соат 10:00 ларда, Андижон вилояти, Андижон тумани, Қурама МФЙ ҳудудидан ўтувчи А-373 “Тошкент-Ўш” халқаро аҳамиятдаги автомобиль йўлининг 485-километрида ҳайдовчи, 1997 йилда туғилган Ф.А. “Нексия 3” русумли транспорт воситасини бошқараётиб, карама-карши йуналишга чиқиб, ҳайдовчи, 1980 йилда туғилган А.А. бошқарувида бўлган “Спарк” русумли транспорт воситаси билан тўқнашув содир этган. Ушбу вақтда яна бир ҳайдовчи, 1981 йилда туғилган Н.Т. “Спарк” русумли транспорт воситасида ҳаракатланиб келиб “Нексия 3” русумли автомобиль билан тўқнашган.
Натижада, “Спарк” русумли автомобиль хайдовчиси А.А. ҳамда онаси 1958 йилда туғилган Ф.А. оғир тан жароҳатлари олиб воқеа жойида вафот этишган. Ушбу автомашина йўловчиси 1986 йилда туғилган Д.Х. тан жароҳатлари олиб шифохонага ётқизилган.
Мазкур ЙТҲ юзасидан Андижон тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Барча йўл ҳаракати қатнашчиларидан белгиланган қоидаларга, йўл белгилари ва чизиқлари талабларига риоя этишларини, ўзи ва ўзгалар саломатлигини хавф остига қўймасликларини сўраб қоламиз.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати