Тест режимида

Ҳодисалар

Ижтимоий тармоқда “Чилонзор туманидаги "Қозирабод" чоррахасида автомобил ёниб кетди” сарлавҳаси остида тарқалган видео лавҳа юзасидан маълумот

Жорий йилнинг 15 август куни соат 16:40 ларда Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Чилонзор-КХАЙ чорраҳаси яқинида фуқаро И.К.га тегишли бўлган “Мазда” русумли транспорт воситасида ёнғин юзага келган.

Ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этилган. Ёнғин натижасида тан жароҳати олганлар йўқ.

Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани ФВБ ҳамда ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилиб ёнғин сабабларига аниқлик киритилмоқда.

Барча ҳайдовчилардан бошқарувидаги транспорт воситасининг техник созлигига эътиборли бўлишларини сўраб қоламиз.