Ижтимоий тармоқда “Чинозда ниҳоятда аянчли авария бўлибди” сарлавҳаси остида тарқалган видео лавҳа юзасидан маълумот
Жорий йилнинг 29 июль куни соат 09:20 ларда, Тошкент вилояти, Чиноз тумани, Чинмасжид МФЙ ҳудудидан ўтган М 39 халқаро аҳамиятдаги автомобиль йўлининг 866-километрида ҳайдовчи 1989 йилда туғилган Ш.Р. “Lacetti” русумли транспорт воситасида “Тошкент-Термиз” йўналишида ҳаракатланаётиб, рул бошқарувини йўқотиши оқибатида қарама-қарши бўлакка ўтиб кетиб, қаршисидан келаётган ҳайдовчи, 1977 йилда туғилган Ғ.А. бошқарувидаги “Cobalt” русумли транспорт воситаси билан тўқнашув содир этган.
Натижада, “Lacetti” русумли транспорт воситаси йўловчиси 1981 йилда туғилган О.Р. оғир тан жароҳатлари билан воқеа жойида вафот этган. Ушбу автомашина ҳайдовчиси 31 ёшли Ш.Р. тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.
Мазкур ЙТҲ юзасидан Чиноз тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Барча ҳайдовчилардан йўлларда ҳаракатланганда белгиланган қоидалар, йўл белгилари ва чизиқлари талабларига риоя қилишларини сўраб қоламиз.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати