Тест режимида

Ҳодисалар

Ижтимоий тармоқда “Чирчиқда “Нексия” дарёда оқиб кетибди” сарлавҳаси остида тарқалган видео лавҳа юзасидан маълумот

Play
Current Time 0:00
/
Duration Time 0:00
Remaining Time -0:00
Stream TypeLIVE
Loaded: 0%
Progress: 0%
00:00
Fullscreen
00:00
Mute
Playback Rate
1
    Subtitles
    • subtitles off
    • English
    Captions
    • captions off
    • English

    Жорий йилнинг 4 июль куни ижтимоий тармоқда “Чирчиқда “Нексия” дарёда оқиб кетибди” сарлавҳаси остида видео лавҳа тарқалди.

    Жорий йилнинг 30 июнь куни соат 18:20 ларда, Тошкент вилояти Юқоричирчиқ тумани ҳудудидан ўтган 4Р12 “Бектемир-Чорбоғ” автомобиль йўлининг 32 километрида ҳайдовчи 2001 й.т. И.М. “Нексия” русумли транспорт воситасида ҳаракатланаётиб, эҳтиётсизлиги оқибатида бошқарувни йўқотиб ҳайдовчи Х.Дж. бошқарувида бўлган “Зил” русумли юк автомашинасининг ён томонига урилган ва ушбу ҳудуд атрофидан ўтган Чирчиқ дарёсига тушиб кетган. Дарёга тушиш вақтида ҳайдовчи автомобилдан тушиб қолишга улгурган.

    Ушбу ҳодиса натижасида тан жароҳати олганлар йўқ. “Нексия” русумли транспорт воситаси дарёдан чиқариб олинган.

    Мазкур ҳолат юзасидан Юқоричирчиқ тумани ИИБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

    Барча ҳайдовчилардан белгиланган қоидаларга амал қилишларини ўзи ва ўзгалар ҳаётини хавф остига қўймасликларини сўраб қоламиз.

    Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати

    Sahifadagi xatolar bo`yicha manzil:

    Matn xato bilan:

    Sizning izohingiz yoki to`gri versiya: