Ижтимоий тармоқда “Дархонда 5 та автомобиль ЙТҲга учради” сарлавҳаси остида тарқатилган видео лавҳа юзасидан маълумот
Жорий йилнинг 19 июнь куни соат 18:30 ларда, айни транспорт воситалари серқатнов бўлган вақт оралиғида, Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек тумани, Мустақиллик шоҳ кўчасида, ҳайдовчи Ш.А. бошқарувидаги “Нексия-2” русумли транспорт воситасида оралиқ масофани сақламасдан ҳаракатланиб ўзидан олдиндаги ҳайдовчи Б.А. бошқарувидаги “Ласетти” русумли транспорт воситасининг орқасига бориб урилган.
“Ласетти” зарб оқибатида ўзидан олдиндаги ҳайдовчи С.М. бошқарувидаги “Матиз” русумли транспорт воситасига, “Матиз” эса зарб оқибатида ўзидан олдиндаги ҳайдовчи З.Б. бошқарувидаги “Нексия-2” русумли транспорт воситасига урилган.
Шунингдек, ҳайдовчи Ш.А. кескин тормоз берган вақтида ортидан бир йўналишда ҳаракатланиб келаётган ҳайдовчи Ж.О. “Нексия-3” русумли транспорт воситасининг чап олди томони билан Ш.А. бошқарувидаги “Нексия-2” русумли транспорт воситаси орқасига келиб урилган.
Тўқнашув натижасида тан жароҳати олганлар йўқ.
Мазкур ЙТҲ Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ЙПХ ходимлари томонидан тегишли тартибда ҳужжатлаштирилган.
Барча ҳайдовчилардан йўлларда белгиланган оралиқ масофани сақлаган ҳолда ҳаракатланишларини сўраб қоламиз.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати