Ижтимоий тармоқда “Дўмбиробод чорраҳасида “Labo" ва “Mercedes-Benz” автомобиллари ўртасида ЙТҲ содир бўлди” сарлавҳаси остида тарқатилган видео лавҳа юзасидан маълумот
Жорий йилнинг 18 июнь куни соат 21:00 ларда, Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, КХАЙ ва Чилонзор кўчалари кесишмасида ҳайдовчи 1991 й.т. У.Қ. бошқарувидаги “Mercedes-Benz” русумли ва ҳайдовчи 1999 й.т. Н.Т. бошқарувидаги “Labo” русумли транспорт воситалари иштирокида тўқнашув содир бўлган.
Тўқнашув натижасида тан жароҳати олганлар йўқ.
Мазкур тўқнашув юзасидан Чилонзор тумани ИИО ФМБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Барча ҳайдовчилардан йўлларда ҳаракатланганда йўл ҳаракати қоидаларига амал қилишларини, ўзи ва ўзгалар ҳаётини хавф остига қўймасликларини сўраб қоламиз.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати