Тест режимида

Ҳодисалар

Ижтимоий тармоқда “Эркин мостини тагида ЙТҲ” сарлавҳаси остида тарқалган хабар юзасидан маълумот

Жорий йилнинг 22 июль куни соат 09:30 ларда, Тошкент шаҳар, Сирғали тумани, ТХАЙ кўчасида “Дамас” русумли (ҳайдовчининг шахсига аниқлик киритилмоқда) ҳамда ҳайдовчи 1998 йилда туғилган Х.Т. бошқарувидаги “Нексия” русумли транспорт воситалари иштирокида тўқнашув содир бўлган.

Тўқнашув натижасида “Дамас” русумли транспорт воситаси ҳайдовчиси ва ушбу автомашинанинг 2 нафар йўловчилари тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Барча йўл ҳаракати қатнашчиларидан йўлларда ҳаракатланганда белгиланган қоидаларга амал қилишларини, ўзи ва ўзгалар ҳаётини хавф остига қўймасликларини сўраб қоламиз.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати