Тест режимида

Ҳодисалар

Ижтимоий тармоқда "ЙПХ ходими велосипедчини уриб юборди" сарлавҳаси остида тарқалган видео лавҳа юзасидан маълумот

Жорий йилнинг 24 март куни соат 10:00 ларда, Қашқадарё вилояти, Қарши шаҳар, Ўзбекистон овози кўчасида жойлашган "Тахтабозор" рўпарасида вилоят ИИБ ЙҲХБ ЙПХ ходими У.Тиловов ўз бошқарувидаги "Нексия-2" русумли автомобилда тўхтаб турган вақтида, ортидан фуқаро, 1958 йилда туғилган С.Қ. велосипедда ҳаракатланиб келиб автомобилга тўқнашган ва ерга йиқилган.

Велосипедчига тез тиббий ёрдам кўрсатиш, шифохонага олиб бориш учун У.Тиловов "Нексия-2" автомобилида қарама-қарши йўналишда ҳаракатланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қашқадарё вилояти ИИБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати