Тест режимида

Ҳодисалар

Ижтимоий тармоқда “Юк автомобили йўлдан чиқиб кетиб ағдарилди” сарлавҳаси остида тарқалган видео лавҳа юзасидан маълумот

Жорий йилнинг 4 февраль куни соат 08:00ларда, Андижон вилояти, Олтинкўл тумани, Оқтепа қишлоғи ҳудудидан ўтган 4R-112 автомобиль йўлининг 130-километрида, ҳайдовчи, 1992 йилда туғилган Р.Т. “Volvo” русумли юк автомобилида ҳаракатланаётиб, чарчоқ сабаб ухлаб қолиши оқибатида бошқарувни йўқотган ва йўлдан чиқиб кетиб автомобиль пастликка ағдарилган. Ағдарилиш вақтида фуқаро Н.У.га тегишли бўлган 7-хонадоннинг тунукадан ясалган девор қисмига зарар етган.

Ағдарилиш натижасида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ.

Мазкур ҳодиса юзасидан Олтинкўл тумани ИИБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Барча ҳайдовчилардан чарчоқ ҳолатида автотранспорт воситасини бошқармасликларини, белгиланган қоидаларга риоя қилишларини сўраб қоламиз.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати