Тест режимида

Ҳодисалар

Ижтимоий тармоқда “Каттақўрғонда даҳшатли авария содир бўлибди...” сарлавҳаси остида тарқалган видео лавҳа юзасидан маълумот

Жорий йилнинг 22 июль куни соат 16:00 ларда, Самарқанд вилояти, Каттақўрғон шаҳар, Самарқанд ва Ўзбекистон кўчалари кесишмасида, Самарқанд кўчасидан ҳаракатланиб келаётган ҳайдовчи 1995 йилда туғилган Ф.С. бошқарувидаги “Ласетти” русумли ҳамда Ўзбекистон кўчасидан ҳаракатланиб келаётган ҳайдовчи 1998 йилда туғилган А.Н. бошқарувидаги “Тико” русумли транспорт воситалари иштирокида тўқнашув содир бўлган.

Тўқнашув натижасида, “Тико” русумли транспорт воситаси ҳайдовчиси А.Н. ва ушбу автомашина йўловчиси З.Р.лар тан жароҳати олиб шифохонага мурожаат қилишган.

Мазкур ҳолат юзасидан Каттақўрғон шаҳар ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Барча йўл ҳаракати қатнашчиларидан белгиланган қоидалар, йўл белгилари ва чизиқлари талабларига риоя этишларини, ўзи ва ўзгалар саломатлигини хавф остига қўймасликларини сўраб қоламиз.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати