Тест режимида

Ҳодисалар

Ижтимоий тармоқда “Кеча Андижон шаҳар 80 метр кўчасида "Спарк" ва "Москвич" ўртасида ЙТҲ содир бўлди. Натижада "Москвич" иккига бўлиниб кетди” сарлавҳаси остида тарқатилган видео лавҳа юзасидан маълумот

Жорий йилнинг 7 июнь куни соат 19:45 ларда, Андижон вилояти, Олтинкўл тумани, Қўштепа МФЙ ҳудудида ҳайдовчи, 2001 й.т. Б.А. “Спарк” русумли транспорт воситасини бошқариб кетаётиб, ўзидан олдинда бир йўналишда ҳаракатланиб кетаётган ҳайдовчи, 2001 й.т. И.Ж. “Москвич-2140” русумли транспорт воситасида огоҳлантирув чироқларини ёқмасдан чапга қайрилаётган вақтда автомобилнинг чап томон олди эшигига урилиб, тўқнашув содир этган. 

Натижада, “Спарк” русумли транспорт воситаси ҳайдовчиси Б.А. тан жароҳати олиб шифохонага мурожаат қилган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Олтинкўл тумани ИИБ ЙҲХГ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Барча ҳайдовчилардан йўлларда ҳаракатланганда йўл ҳаракати қоидаларига амал қилишларини, ўзи ва ўзгалар ҳаётини хавф остига қўймасликларини сўраб қоламиз.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати