Ижтимоий тармоқда “М39 Жиззах йўлида юк автомашиналари иштирокида аянчли ЙТҲ содир бўлибди” сарлавҳаси остида тарқалган хабар юзасидан маълумот
Жорий йилнинг 24 июль куни соат 13:20 ларда, Жиззах вилояти, Шароф Рашидов тумани ҳудудидан ўтган халқаро аҳамиятга эга М39 автомобиль йўлининг 998-километрида ҳайдовчи К.В. бошқарувида бўлган "Traller" русумли юк автомашинасига "Юк кўтаргич" махсус техникасини ортиб ҳаракатланаётган вақтида, ҳайдовчи руль бошқарувини йўқотиши оқибатида юк автомашинаси ағдарилган.
Ағдарилиш натижасида тан жароҳати олганлар йўқ.
Мазкур ҳолат юзасидан Шароф Рашидов тумани ИИБ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Барча йўл ҳаракати қатнашчиларидан белгиланган қоидаларга, йўл белгилари ва чизиқлари талабларига риоя қилишларини, ўзи ва ўзгалар ҳаётини хавф остига қўймасликларини сўраб қоламиз.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати