Тест режимида

Ҳодисалар

Ижтимоий тармоқда “Нукусда Дамас ва поезд тўқнашди” сарлавҳаси остида тарқалган видео лавҳа юзасидан маълумот

Дастлабки маълумотларга кўра, жорий йилнинг 25 август куни соат 08:00 ларда, Қорақалпоғистон Республикаси, Нукус шаҳар ҳудудидан ўтувчи А 380 автомобиль йўлининг 767-километрида ҳайдовчи 1992 йилда туғилган С.Б. “Дамас” русумли автомобилни 6 нафар йўловчи билан бошқариб кетаётиб, темир йўл кесишмаси орқали ҳаракатланиш қоидаларини бузиши оқибатида тепловоз тортиб келаётган поезд вагони билан тўқнашган.

Натижада, ушбу автомобиль ҳайдовчиси ва 3 нафар йўловчиси тан жароҳати олиб шифохонага мурожаат қилишган.

Мазкур тўқнашув юзасидан Нукус шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Жорий йилнинг 19 август куни Андижон шаҳрида "Ласетти" ҳайдовчиси темир йўл кесишмасини тўсувчи қурилмага урилгани ҳақида хабар берилган эди.

Барча ҳайдовчилардан темир йўл кесишмаси орқали ҳаракатланиш қоидаларига риоя қилишларини сўраб қоламиз.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати