Ижтимоий тармоқда "Пахтачида қоидабузарлик оқибатида пиёда жабр кўрди" сарлавҳаси остида тарқалган видео лавҳа юзасидан маълумот
Жорий йилнинг 20 январь куни соат 11:05ларда, Самарқанд вилояти, Пахтачи тумани, А.Темур кўчасида, ҳайдовчи, 1993 йилда туғилган Ф.С. "Спарк" русумли автомобилда ҳаракатланаётиб, йўл ҳаракати қоидаларига амал қилмасдан чап томонга бурилаётган вақтида, бир йўналишда ортида ҳаракатланиб келган, ҳайдовчи, 1994 йилда туғилган О.Х. бошқарувидаги "Нексия-3" русумли автомобиль билан тўқнашган. Зарб оқибатида "Спарк" автомобили йўл четида турган пиёдани уриб юборган.
Натижада, пиёда, 1964 йилда туғилган Д.С. тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.
Мазкур ЙТҲ юзасидан тўпланган ҳужжатлар кўриб чиқишлик учун Жиноят ишлари бўйича Пахтачи тумани судига юборилган.
Барча ҳайдовчилардан белгиланган қоидаларга, тезлик меъёрига, йўл белгилари ва чизиқлари талабларига риоя қилишларини сўраб қоламиз.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати