Ижтимоий тармоқда “Сергелида “Тико” ёниб кетди” сарлавҳаси остида тарқалган видео лавҳа юзасидан маълумот
Жорий йилнинг 16 июль куни соат 09:39 ларда, Тошкент шаҳар, Сирғали тумани, Шокирариқ кўчасида жойлашган 40-уй олдида “Оқава сув таьминоти” МЧЖга қарашли “Тико” русумли транспорт воситасида ёнғин юзага келган.
Ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этилган.
Ёнғин натижасида тан жароҳати олганлар йўқ.
“Тико” русумли транспорт воситасининг двигатель ва салон қисми ёниб кетган.
Мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилиб, ёнғин сабабларига аниқлик киритилмоқда.
Барча ҳайдовчилардан бошқарувидаги транспорт воситасининг техник созлигига эътиборли бўлишларини, носоз транспорт воситаларини бошқармасликларини сўраб қоламиз.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати