Тест режимида

Ҳодисалар

Ижтимоий тармоқда “Сирдарёда “Coca-cola” олиб кетаётган юк автомобили ағдарилиб кетди” сарлавҳаси остида тарқалган видео лавҳа юзасидан маълумот

Жорий йилнинг 26 август куни соат 07:00 ларда, Сирдарё вилояти, Мирзаобод тумани ҳудудидан ўтган А-373 автомобиль йўлининг 17-километрида ҳайдовчи, 1962 йилда туғилган К.М. “Мерседес-бенц” русумли юк автомобилини “Тошкент–Термиз” йўналишида бошқариб кетаётиб, йўлнинг ушбу қисмида ёмғир ёғаётганлиги сабабли рул бошқарувини йўқотиб, йўл четига ағдарилган.

Натижада, хайдовчи К.М. тан жароҳатлари олиб шифохонага ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Мирзаобод тумани ИИБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Барча ҳайдовчилардан об-ҳаво шароитини инобатга олган ҳолда йўлларда эҳтиёткорлик билан ҳаракатланишларини сўраб қоламиз.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати