Тест режимида

Ҳодисалар

Ижтимоий тармоқда “Спарк ҳайдовчисининг қоидани бузиши аянчли ЙТҲга сабаб бўлди” сарлавҳаси остида тарқалган видео лавҳа юзасидан маълумот

Жорий йилнинг 1 июль куни соат 07:00 ларда, Наманган вилояти, Тўрақўрғон тумани ҳудудидан ўтган “Пунгон-Наманган” автомобиль йўлининг 70-километрида ҳайдовчи 1993 й.т. М.С. “Спарк” русумли транспорт воситасини Наманган йўналиши бўйича бошқараётиб, қоидаларни четлаб ўтиб, қарама-қарши йўналишга чиқиб, қаршисидан ўз йўналишида ҳаракатланиб келаётган ҳайдовчи 1956 й.т. Р.М. бошқарувидаги “Матиз” русумли ҳамда ушбу автомобиль ортида ҳаракатланиб келаётган ҳайдовчи 1970 й.т. С.О. бошқарувидаги “Дамас” русумли транспорт воситалари билан тўқнашув содир этган.

Тўқнашув натижасида тан жароҳати олганлар йўқ.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Тўрақўрғон тумани ИИБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати