Ижтимоий тармоқда “Спарк ариққа тушиб кетди” сарлавҳаси остида тарқалган видео лавҳа юзасидан маълумот
Жорий йилнинг 26 август куни соат 11:00 ларда, Наманган вилояти, Наманган тумани ҳудудидан ўтувчи “Наманган-Тошбулоқ-Шаханд” автомобиль йўлининг 2-километрида ҳайдовчи, 1991 йилда туғилган И.Х. “Спарк” русумли транспорт воситасини бошқариб кетаётиб, ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмасдан, бошқарувни йўқотиб, йўлдан чиқиб кетиб, ариққа ағдарилган.
Натижада тан жароҳати олганлар йўқ.
Мазкур ҳолат юзасидан Наманган тумани ИИБ ЙҲХГ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Барча ҳайдовчилардан белгиланган қоидаларга амал қилишларини, ўзи ва ўзгалар саломатлигини хавф остига қўймасликларини сўраб қоламиз.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати