Ижтимоий тармоқда “Сурхондарё вилоятида юк автомашинаси ёниб кетди” сарлавҳаси остида тарқалган видео лавҳа юзасидан маълумот
Жорий йилнинг 14 август куни соат 12:55 ларда Сурхондарё вилояти, Шўрчи тумани М41 автомобиль йўлининг 1515-километрида ҳаракатланиб кетаётган ҳайдовчи Ҳ.Ҳ. бошқарувидаги “HOWO A-7” русумли юк автомашинасида ёнғин юзага келган.
Ёнғин натижасида тан жароҳати олганлар йўқ. Ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этилган.
Мазкур ҳодиса юзасидан Шўрчи тумани ФВБ ва ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилиб, ёнғин сабабига аниқлик киритилмоқда.