Ижтимоий тармоқда тарқалган, Чилонзор туманида содир бўлган ЙТҲ юзасидан маълумот
Бугун, 2022 йил 7 январь куни соат 10:50 ларда, Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Бунёдкор шоҳ кўчасида:
1) ҳайдовчи, 1998 йилда туғилган Ф.М. бошқарувидаги "Malibu" русумли;
2) ҳайдовчи, 1988 йилда туғилган И.П. бошқарувидаги "Spark" русумли;
3) ҳайдовчи, 1983 йилда туғилган Д.А. бошқарувида бўлган яна бир "Spark" русумли автомобиллар иштирокида ЙТҲ содир бўлган.
Тўқнашув натижасида ҳайдовчи И.П. бошқарувида бўлган "Spark" автомобили йўловчисига тез тиббий ёрдам кўрсатилган.
Шунингдек, ижтимоий тармоқда тарқалган, 2022 йил 7 январь куни Чилонзор туманида, Чилонзор кўприги устида 5 та автомобиль иштирокида содир бўлган ЙТҲ юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилмоқда.
Барча ҳайдовчилардан қоидаларга риоя қилган ҳолда, тезликни меъёридан оширмасдан, оралиқ масофани сақлаб ҳаракатланишни сўраймиз.