Ижтимоий тармоқда тарқалган, "Cobalt", "Malibu" ҳамда "Hyundai" русумли автомобиллар тўқнашуви юзасидан маълумот
Жорий йилнинг 5 июнь куни соат 18:50 ларда, Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек тумани, Ҳирмонтепа ва Қибрай кўчалари кесишган чорраҳада, ҳайдовчи, 1996 йилда туғилган К.М. бошқарувидаги "Cobalt", ҳайдовчи, 1965 йилда туғилган А.К. бошқарувидаги "Malibu" ҳамда ҳайдовчи, 1978 йилда туғилган Н.С. бошқарувида бўлган "Hyundai" русумли автомобиллар иштирокида тўқнашув содир бўлган.
Натижада, ҳайдовчи К.М. тан жароҳати билан шифохонага мурожаат қилган.
Мазкур ЙТҲ юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Барча ҳайдовчилардан белгиланган қоидаларга риоя қилишларини сўраймиз.