Ижтимоий тармоқда тарқалган, Гулистон шаҳрида ободонлаштириш бошқармаси ишчисини автомобиль уриб юборганлиги бўйича маълумот
Жорий йилнинг 9 август куни соат 14:30 ларда Сирдарё вилояти, Гулистон шаҳрида, Ўзбекистон шоҳ кўчаси бўйлаб ҳаракатланиб келиб, янги бозор ҳудудига кириш жойида ташкил этилган айланма ҳаракатда ҳайдовчи А.М. "Labo" русумли автомобилда ободонлаштириш бошқармаси ишчиси С.У.ни уриб юборган.
Натижада, фуқаро С.У. тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.
Мазкур ЙТҲ юзасидан Гулистон шаҳар ИИО ФМБ ЙҲХБ ходимлари томонидан тегишли ҳужжатлар тўпланиб, ўрганиб чиқишлик учун жиноят ишлари бўйича шаҳар судига юбориш чоралари кўрилмоқда.
Барча йўл ҳаракати қатнашчиларидан белгиланган қоидаларга риоя қилишларини сўраймиз.