Тест режимида

Ҳодисалар

Ижтимоий тармоқда тарқалган, Янгиҳаёт туманида содир бўлган ЙТҲ юзасидан маълумот

Жорий йилнинг 6 октябрь куни соат 17:00 ларда Тошкент шаҳар, Янгиҳаёт тумани, Чинор кўчасида жойлашган 354-сонли МТМ биноси рўпарасида, ҳайдовчи, 1988 йилда туғилган А.А. бошқарувидаги "Cobalt" русумли ҳамда ҳайдовчи, 1998 йилда туғилган Ж.А. бошқарувидаги "Matiz" русумли автомобиллар иштирокида туқнашув содир бўлган.

Натижада, "Matiz" русумли автомобиль йўловчиси 2017 йилда туғилган С.И. тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Янгиҳаёт тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан терговолди суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳозирги кунда, ушбу чорраҳада сунъий нотекисликлар ташкил қилинди ва 1.31 “Сунъий йўл нотекислиги” йўл белгиларини ўрнатиш ҳамда 1.14.1 йўл ётиқ чизиқларини қайта чизиш бўйича Тошкент шаҳар ҳокимияти ҳузуридаги “Йўл ҳаракатини ташкил этиш маркази” давлат муассасаси томонидан тегишли чоралар кўрилмоқда.

Барча ҳайдовчилардан йўлларда белгиланган қоидаларга риоя қилишларини, пиёдаларга, айниқса болаларга эътиборли бўлишларини сўраймиз.