Ижтимоий тармоқда тарқалган, Қўйлиқда автобус иштирокидаги ЙТҲ юзасидан маълумот
Жорий йилнинг 15 октябрь куни соат 19:30 ларда Тошкент шаҳар, Яшнобод тумани, Фарғона йўлида ҳайдовчи, 1999 йилда туғилган А.Х. бошқарувидаги "Lacetti" ҳамда ҳайдовчи, 1991 йилда туғилган Ў.Ў. бошқарувидаги "Isuzu" русумли автобус ва ҳайдовчи, 1971 йилда туғилган А.С. бошқарувидаги "Matiz" русумли автомобиль иштирокида тўқнашув содир бўлган.
Тўқнашув натижасида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ. Транспорт воситаларига зарар етган.
Мазкур ЙТҲ юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Барча ҳайдовчилардан белгиланган қоидаларга амал қилишларини сўраймиз.