Тест режимида

Ҳодисалар

Ижтимоий тармоқда тарқалган, Мирзо Улуғбек туманида содир бўлган ЙТҲ юзасидан маълумот

Жорий йилнинг 2 март куни, Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек тумани, Темур Малик ва Мирзо Улуғбек кўчалари кесишган чорраҳада, ҳайдовчи Д.М. бошқарувидаги "Кобальт" ҳамда ҳайдовчи Ў.И. бошқарувидаги "Нексия-3" русумли транспорт воситалари иштирокида тўқнашув содир бўлган.

Тўқнашув натижасида тан жароҳати олганлар йўқ.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилиб, ҳодиса содир бўлиш сабабларига аниқлик киритилмоқда.

Барча ҳайдовчилардан белгиланган қоидаларга, тезлик меъёрига, йўл белгилари ва чизиқлари талабларига риоя қилишларини сўраймиз.

 Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати