Тест режимида

Ҳодисалар

Ижтимоий тармоқда тарқалган, Навоийда "Lacetti" пиёдани уриб юборганлиги бўйича маълумот

Жорий йилнинг 25 октябрь куни соат 11:26 ларда Навоий вилояти, Навоий шаҳри, И.Каримов ҳамда Ўзбекистон кўчалари кесишган чорраҳада ҳайдовчи, 2001 йилда туғилган Б.Ҳ. "Lacetti" русумли автомобилда ҳаракатланаётиб, йўлни кесиб ўтаётган пиёдани уриб юборган.

Натижада, пиёда 1977 йилда туғилган Ф.Р. тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Навоий шаҳар ИИБ ЙҲХБ ходилари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Барча ҳаракат иштирокчиларидан белгиланган қоидаларга амал қилишларини сўраб қоламиз.