Ижтимоий тармоқда тарқалган, Паяриқ туманида юк автомобиллари иштирокида содир бўлган ЙТҲ юзасидан маълумот
Жорий йилнинг 14 ноябрь куни соат 16:00 ларда Самарқанд вилояти, Паяриқ тумани, Полвон ариқ М.Ф.Й. ҳудудида ўтказилган улоқ-кўпкари ўйини давомида, беллашув бўлиб ўтаётган жой атрофидаги баландликда турган “Камаз” русумли юк автомобили ҳайдовчиси эътиборсизлик қилиб, қўл тормозини тортмаганлиги натижасида, автомобиль пастликка ҳаракатланиб кетган ва “Зил” русумли яна бир юк автмобили билан тўқнашган.
Ҳодиса натижасида тан жароҳат олган фуқаролар йўқ.
Мазкур ҳолат юзасидан Паяриқ тумани ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.