Ижтимоий тармоқда тарқалган, поезд ва "Nexia" иштирокида содир бўлган ЙТҲ юзасидан маълумот
Жорий йилнинг 8 ноябрь куни соат 07:00 ларда Қашқадарё вилояти, Муборак тумани, "Сариқ" М.Ф.Й ҳудудидан ўтувчи 4Р-96 автомобиль йўли билан кесишган 307-сонли темир йўлида ҳайдовчи, 1988 йилда туғилган С.Р. бошқарувидаги "Nexia" русумли автомобиль ҳамда ТЭМ2-784 рақамли тепловоз иштирокида тўқнашув содир бўлган.
Ҳодиса натижасида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ.
Мазкур ЙТҲ юзасидан Қарши горнизони харбий автоназорат инспекцияси томонидан суриштирув олиб борилмоқда.
Барча ҳайдовчилардан қоидаларга риоя қилишларини сўраймиз.