Тест режимида

Ҳодисалар

Ижтимоий тармоқда тарқалган, пойтахтда Себзор кўчасидаги кўприк устида содир бўлган ЙТҲ юзасидан маълумот

Дастлабки маълумотларга кўра, 2022 йил 19 февраль куни соат 22:40 ларда, Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани, Себзор кўчасида, кўприк устида ҳайдовчилар:
1) 1998 йилда туғилган С.Ж. бошқарувидаги "Matiz" русумли;
2) 2001 йилда туғилган К.Қ бошқарувидаги "Spark" русумли;
3) 2001 йилда туғилган Д.А. бошқарувидаги "Lada Vesta" русумли транспорт воситалари иштирокида тўқнашув содир бўлган ва зарб оқибатида "Matiz" ва "Spark" русумли автомобиллар ағдарилган.

ЙТҲ натижасида "Spark" русумли автомобилнинг икки нафар йўловчиси тан жароҳати билан шифохонага олиб кетилган.

Айни вақтларда ЙПХ ходимлари томонидан ҳодиса жойида ҳайдовчилар иштирокида тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Барча ҳайдовчилардан йўлларда қоидаларга риоя қилиб, автомобиль тезлигини меъёрдан оширмасдан ҳаракатланишларини сўраймиз.