Ижтимоий тармоқда тарқалган, Самарқандда "Лада" русумли автомобиль ёниб кетганлиги бўйича маълумот
Жорий йилнинг 23 декабрь куни соат 18:10 ларда, Самарқанд шаҳри, Спитамен шох кўчасида, ҳайдовчи О.Н. "Лада-2115" русумли автомобилда ҳаракатланиб кетаётган вақтда транспорт воситасининг двигатель қисмида қисқа туташув ва унинг ортидан ёнғин юзага келган.
Ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этилган. Тан жароҳати олган фуқаролар йўқ.
Ушбу ҳодиса юзасидан Самарқанд шаҳар ФВБ ва ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилмоқда.
Барча ҳайдовчилардан бошқарувидаги транспорт воситасининг техник созлигига эътиборли бўлишларини сўраймиз.